Дибаланинг
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Пауло Дибала янги мавсумдан бошлаб 10-рақамда тўп сурадиган бўлди. Таъкидлаш керакки, 23 ёшли аргентиналик футболчи бунга қадар 21-рақам остида ҳаракат қилаётган эди.

Маълумот учун, Турин супер клуби тарихида 10-рақамда Омар Сивори, Роберто Бажо, Мишель Платини ва Алессандро Дель Пьеро каби футбол афсоналари тўп суришган.