Дидье Дешам: Бензема мени ҳақоратлаган
Ads

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам "Реал Мадрид" хужумчиси Карим Бенземанинг сўзларига ўз фикрини билдирди.

2016 йил франциялик форвард Франция терма жамоаси сафида Евро-2016да иштирок этолмаганди ва Дешамни ирқчиликда айблаганди.

- Инсонлар ўзлари билмаган ҳолда аҳмоқона сўзларини айтишади. Мен бундай ҳақортани эсимдан ҳеч қачон чиқармайман. Мен терма жамоага франциялик футболчиларни чақираман, уларни дини ёки терисининг ранги бўйича ажратмайман. Ва бу мезон бўйича футболчиларни танламайман!, - деди Дешам.