Диего Коста: Гризманн кетса ҳам унинг учун хурсанд бўламиз
Ads

 

“Атлетико Мадрид” ҳужумчиси Диего Коста клуб ҳужумчиси Антуан Гризманнинг кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Гризманн “Атлетико” учун муҳим футболчилардан эканини билади. У клубда қолса зўр бўлар эди. Агар Антуан кетса ҳам унинг учун хурсанд бўламиз. Ахир айнан у бизга жорий мавсумда соврин олиб келди. Лекин ўйлашимча, Антуан қолади”, – деди Коста.

Аввалроқ Гризманн “Барселона” билан ўзаро келишувга эришгани, унинг йиллик маоши 15 миллион еврога тенг бўлиши ва томонлар тез орада шартнома имзолаши кутилганди. Бироқ франциялик футболчи Мадрид клубида қолишга қарор қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Антуан Гризманн Ла Лиганинг 32 ўйинида майдонга тушиб, 19 та гол ва 9 та голга муаллифлик қилди.