Диего Коста: Роналдудек бўлишим учун тилимни тийиб юришим керак

Португалияга (3:3) қарши баҳсда дубль қайд этган Испания терма жамоаси Диего Коста ўша учрашувда хет-трикка эришган рақиб жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналдуни алоҳида эътироф этди.

“Криштиануни табриклаш керак. Уни танқид қилиш қандай якунланишини кўрдингизми. Яхшиси уни тинч қўйган маъқул. Мен ҳудди унингдек бўлишни истардим. Бунинг учун мен қаттиқ меҳнат қилишим ва тилимни тийиб юришим керак”, - дейди Коста.