Диего Симеоне: Коста - махлуқ
Ads

"Атлетико" Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне кеча "Барселона"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда жамоа ҳужумчиси Диего Коста жароҳат олганини айтди.

“Диего Коста майдонни оёғида бироз оғриқ билан тарк этди. У мендан ўзини алмаштиришни сўради. Умид қиламанки у “Монако”га қарши ўйингача соғайиб кетади.

Коста – маҳлуқ. У майдонда бўлган ўйинда жамоамизда ғалаба қозониш имконияти бўлади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, Диего Коста жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 10та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига битта гол уришга эришди.