Диего Симеоненинг ўғли “Фиорентина”га ўтди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли Жованни Симеоне Италиянинг “Сампдория” жамоасидан “Фиорентина”га ўтди.

Бу ҳақда Флоренция клуби расмий сайти хабар бермоқда. Аргентиналик футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, кичик Симеоне ўтган мавсум А Серияда 35 та баҳсда майдонга тушди ва 12 та гол киритиб, 1 голга ассистентлик қилган эди.