Дик Адвокат мураббийликка қайта қўл урмайди

Голландиялик машҳур мутахассислардан ҳисобланган Дик Адвокат учун ушбу мавсум энг сўнггиси бўлиб қолади. Бу ҳақда “Фенербахче” бош мураббийи goal.com нашрига маълум қилган.

Ушбу мавсум сўнггида мен мураббийлик фаолиятимни якунлайман. Ўз фаолиятимни эрта тугатаёяпман деб ўйламайман, – дея қайд этган мутахассис ўз сўзида.

Қайд этиш лозим, Адвокат, 2016 йилнинг август ойидан буён Туркия клубини бошқариб келаётганди. Томонларнинг ўртадаги шартномаси мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!