Динь: Месси ҳар куни энг зўр футболчи эканлигини исботлайди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Лука Динь кеча бўлиб ўтган “Олимпиакос”га (3:1) қарши баҳсдан сўнг жамоадоши Лионель Мессининг шаънига илиқ сўзлар айтди.

“Жамоамга ёрдамим текканидан жуда ҳам хурсандман. Энг муҳими бу “Барселона”нинг ғалабасидир. Бунинг учун эса жамоанинг барча аъзолари бирдек ҳаракат қилишади. Мессига келадиган бўлсак, у ҳар куни дунёнинг энг зўр футболчиси эканлигини исботлайди”, - дейди Динь.

Эслатиб ўтамиз, 3:1 ҳисобида якунланган баҳсда Месси ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.