Ads

Бугун Термиздаги "Алпомиш" марказий ўйингоҳида футбол бўйича Сурхондарё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Термизнинг "Динамо" жамоаси Денов шаҳрининг "Денов" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйинга бўлган қизиқиш юқори эканлигини стадионга келган кўплаб муҳлислар орқали ҳам билиб олиш мумкин эди. Ҳаттоки Денов шаҳридан жамоани қўллаб - қувватлаш учун салкам 200 дан ортиқ муҳлислар хам ташриф буюришдилар.

Учрашувни "Сурхон" жамоаси мураббийлари ва жамоа футболчилари ҳам бевосита кузатиб боришдилар.

Ўйиннинг биринчи бўлимида айтарли хавфли вазият кузатилмади. Ўйин асосан майдон марказида кечди. Хар иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан харакат қилдилар.

Иккинчи бўлимда ўйин бироз жонланди. "Денов" футбочилари икки бора "Динамо" дарвозаси томон хавфли хужум уюштирдилар лекин уларга бироз омад етишмади.

Учрашувнинг асосий дақиқаси 0-0 ҳисобидаги дурранг билан ўз ниҳоясига етди.

Учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Фарход Ражабов қўшимча экстра - таймларни бошлаб берди. Ушбу қўшимча экстра таймларнинг биринчисида аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак 103 дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни "Динамо"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Бобурбек Бўронов боши билан меҳмонлар дарвозасининг ўнг пастги бурчагини аниқ нишонга олди ва ўйинда ҳисоб очилди 1-0.

Шундан сўнг "Денов" жамоаси бош мураббийи Мади Бадалов бир неча ўзгаришларни амалга оширди. Бир сўз билан айтганда "Денов" жамоаси хар қанча уринмасин ўйин якунигача хисоб ўзгармади.

Акмал Хасанов ва Мади Бадалов баҳсида "Динамо" устозининг қўли баланд келди.

Шу тариқа 2017 йилги "Сурхондарё Кубоги" соҳиби "Динамо" (Термиз) жамоаси бўлди.

Очиғини айтиш керакки жуда кўпчилик муҳлислар, "Денов" жамоаси футболчилари учрашувни бошқариб борган хакам Фарход Ражабовдан кўнгиллари тўлмади. Шуни айтишим мумкинки хакам хеч қайси жамоага ён босмади (бу менинг шаҳсий фикрим), шунчаки ўйинда жуда кўп ҳуштак чалиб ўйин темпини тушиб кетишига сабабчи бўлди. Ўйинчиларга кўпроқ ўйнашга имкон бериш керак эди.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси "Динамо" таркибида шак-шубҳасиз Давлет Ниязов бўлди. У деярли "Денов" жамоаси томонидан амалга оширилган барча хужумларни бартараф этишга муваффақ бўлди.

"Денов" жамоаси таркибида жамоа сардори Бахриддин Омонов бўлди. Бахриддин ўйин давомида майдон марказини тўлиб назорат қилиб турди.

Ажойиб учрашувни ташкил қилиб берган хар иккала жамоага ҳам ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Сурхондарё Кубоги. Финал.

"Динамо" (Термиз) - "Денов" (Денов) 1:0

Гол: Бобурбек Бўронов (103)

Элёр Узаков тайёрлади.