"Динамо" билан боғлиқ можаролар ёхуд тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом Қўмитасининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. 

Про лига

“Динамо” – “Хоразм” учрашувининг 90+11 дақиқасида рақиб шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Хоразм” жамоаси футболчиси М.Қурбонов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Сурхон” – “Динамо” учрашувининг 57-дақиқасида томошабинлар шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Динамо” жамоаси футболчиси С.Иззатов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 

U-18 Биринчилиги

“Металлург” – “Бухоро” учрашувининг 61 дақиқасида “Бухоро” жамоаси мураббийи шаънига номақул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлатилган “Металлург” жамоаси футболчиси А. Мамаризаев 3 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

“Бухоро” – “Навбаҳор” учрашувининг 66 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” клуби футболчиси Х.  Абдусатторов 2 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

Аёллар чемпионати

“Локомотив” – “Навбаҳор” учрашувининг 35 дақиқасида тажовузкор ҳатти-ҳаракатлар амалга оширгани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” клуби футболчиси М. Хурсанова 2 та учрашувга дисквалификация қилинди ва унга 500 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

“Севинч” – “Бухоро” учрашувининг 88 дақиқасида тартиб-қоида бўйича иш тутишни истамагани ҳамда ўйиннинг бир неча дақиқа тўхтаб қолишига онгли равишда таъсир ўтказгани учун майдондан четлатилган “Бухоро” жамоаси мураббийи О. Ражабов 5 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди. “Бухоро” клубига мураббий масаласини қайтадан кўриб чиқиш тавсия қилинди. Агар шундай ҳолат яна такрорланса, унга нисбатан янада жиддий чоралар кўрилиши белгиланди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!