"Динамо" иккинчи йиғинни бошлади

18-28 декабрь кунлари янги мавсум доирасидаги илк йиғинни ўтказган «Динамо» жамоаси 5 январдан тайёргарлик режаси доирасидаги иккинчи ўқув-машғулот йиғинини Самарқандда бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Тайёргарлик жараёнида мураббийлар штаби асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратишмоқда. Самарқанддаги қароргоҳда кунига икки маҳалдан ўтаётган машғулотлар жараёни 18 январь кунига қадар давом этиши режалаштирилган. Шундан кейин «Динамо» йиғинни Тошкентда давом этириши кўзланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!