"Динамо" июль ойида 4 та назорат ўйини ўтказади

 

Давралар оралиғида Олий Лига ва июль ойи якунида ўтказиладиган Ўзбекистон Кубоги ярим финал учрашувига тайёргарлик кўрадиган «Динамо» жамоаси беш кунлик дам олишдан кейин 10 июль куни Самарқандда тўпланиб, бугун 11 июлдан Тошкент вилоятининг Чимён тоғ ёнбағирида ўқув машғулот йиғинларини бошлайди.

Тоғли ҳудудда ўтадиган 9 кунлик машғулотлар давомида мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга жиддий эътибор қаратишади.

20 июль кунидан эса «Динамо» Тошкентда йиғин бошлайди. 10 кун давом этадиган йиғин доирасида тўртта назорат учрашуви ўтказилиши белгиланган.

Жумладан, «Навбаҳор», «Локомотив-БФК», «Қизилқум» ва «НБУ-Осиё» жамоаларига қарши ўйинлар ўтказилади.

«Динамо». Тошкент. 20-1 июль.

Назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор»

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК»

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум»

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё».

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!