“Динамо” Жиззахда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

 

Янги мавсумга тайёргарликни ҳозирча Самарқандда олиб бораётган «Динамо» жамоаси бугун 13 январь куни Жиззахда ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қайд этиш жоиз, ҳозирча жамоа йиғинида фақат маҳаллий футболчилар иштирок этаётганлиги боис, Жиззахдаги баҳсда ҳам «Динамо» таркиби фақат маҳаллий футболчилардан иборат бўлди.

Илҳом Шарипов шу куни бир соатдан кечган икки бўлимда иккита таркибни синовдан ўтказди. Шу жумладан Даврон Файзиев ҳам шу куни икки таркибни майдонга туширди. Баҳс курашларга бой ўтган бўлсада, ҳисоб очилмади, 0:0.

Назорат учрашуви. Жиззах. 13 январь (жума)

«СЎҒДИЁНА» - «ДИНАМО» - 0:0

«Динамо» (1-бўлим): Шуҳрат Муродов, Бунёд Исроилов, Ҳакимхон Аъламхонов, Фирдавс Абдусалимов, Миркомил Локаев, Жасур Қурбонов, Искандар Холмирзаев, Ислом Шарипов, Жонибек Кўчимов, Асомиддин Маматов, Амиржон Сафаров.

«Динамо» (1-бўлим): Рустам Тоштурдиев, Нурбек Сафаров, Убайдулло Набиев, Лазиз Нуриддинов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Темур Эргашев, Омаджон Тайлоқов, Тимур Файзуллаев, Рамиш Бобомирзаев, Муҳаммаджон Ражабов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!