"Динамо" клуби раҳбариятида ҳам ўзгариш юз берди

Бугун, 13 июнь куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу йиғилишда Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» ПФК президенти Бобурмирзо Облоқулов, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев иштирок этишди ва унда ташкилий масала кўрилди.

Унга кўра, «Динамо» клуби бош менежери лавозимида ишлаб келган Илҳом Шарипов ўз аризасига биноан жамоа раҳбарлигини тарк этди.

Вилоят ва клуб раҳбарияти томонидан Учқун Қобилов «Динамо» ПФК жамоаси бошлиғи сифатида таништирилди.

Шу ўринда «Динамо» ПФК жамоаси клубдаги фаолияти учун Илҳом Шариповга миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Маълумот учун, клуб ва вилоят раҳбарияти «Динамо» жамоаси бош мураббийлиги учун номзод мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!