"Динамо" клуби стадионга сув тўлганига изоҳ берди. Айни пайтда ўйингоҳда аҳвол қандай? (Фото)

«Динамо» стадионидаги ҳолат бартараф этилди, «Динамо» - «Навбаҳор» учрашуви Самарқандда ўтади

Бир неча куни давомида ёғаётган тинимсиз ёмғир оқибатида 24 апрель, чоршанба куни эрталаб Самарқанддаги «Динамо» стадиони майдони сув билан тўлди.

23-24 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида тинимсиз ёққан кучли ёмғир туфайли ва «Динамо» ўйингоҳи шаҳар сатҳидан нисбатан пастроқда эканлиги боис, катта сув оқими стадион ичига кирди ва ўйингоҳ дренаж тизими бундай босимдаги сувни бир вақтнинг ўзида тортолмади.

Аммо ёмғир тингач, ўйингоҳ дренаж тизими ҳамда олиб борилган ишлар натижасида соат 14:00гача фавқулотда ҳолат тўлиқ бартараф этилди, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

photo_2019-04-24_16-25-42

Суперлига 6-тури доирасидаги 26 апрель кунги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувига қадар стадион майдони ҳолати, айни дамдаги ҳолатдан янада кўркам кўринишга келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!