“Динамо” мухлислари Қўқонга боришади

 

«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 5-тури доирасида Қўқонга боришади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

5-тур доирасида «Динамо» 7 апрель куни водийда «Қўқон-1912» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, жума куни саҳар, соат 6:00 да «Динамо» стадиони олдидан енгил автомошиналарда жўнаб кетишлари кўзланмоқда. 

Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» - «Динамо» учрашуви 7 апрель, жума куни соат 16:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!