“Динамо” олий лигада 10 ўйиндан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди

Бугун олий лига 24-тури старт олди. Унда дастлаб баҳсларга киришган "Динамо" - "Олмалиқ" ўйини якунланди. Беллашувда Искандар Холмирзаевнинг ягона гол мезбонларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Эътиборлиси, самарқандликлар сўнги марта 3 ой олдин яъни, июнда "Нефтчи"ни мағлуб этишганди.

Қолаверса, Олег Тюлькин шогирдлари 12 ўйин деганда рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Бундан олдин самарқандликлар 13-турда “Нефтчи” дарвозасини ишғол қилишганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!