
"Динамо" "Янгиер"га қарши назорат учрашувини ўтказди
Про-лиганинг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси жорий йилдаги дастлабки ўйинини ўтказди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жомбойда ўтказилган баҳсда "про-лига-2021"нинг янги аъзоси – “Янгиер” “Динамо”га рақиблик қилди. Элдор Сакаев мураббийлигидаги янгиерликлар билан ўйинда “Динамо” мураббийлари бир қатор футболчиларни синовдан ўтказишди. Учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0.
29 январь. Жомбой тумани.
“Динамо” – “Янгиер” - 0:0
“Динамо”: Фарҳод Раҳматов, Жасур Ҳасанов, Матвей Гуйганов, Обид Жўрабоев, Комил Шарофутдинов, Сирож Мелиев, Фахриддин Алимов, Жамшид Ҳасанов, Сардор Эминов, Михайло Удод, Темур Исмоилов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жавлонбек Маликов, Акмал Козимов, Сарвар Абдусаломов, Ойбек Жўраев, Анвар Муродов, Ислом Шарипов.
Комментарии