«Динамо»нинг бугунги тақдимот маросимига вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашиши кутилмоқда

Бугун, 8 март жума куни “Динамо” футбол клуби Суперлига-2019 баҳсларидан олдин янги футболчилар таништирув маросимини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тақдимот маросими Самарқанд шаҳридаги Ёшлар маркази катта залида ўтказилади. Унда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиши кутилмоқда. Янги мавсум олдидаги тадбирда “Динамо” жамоасининг барча футболчилари ва мураббийлари таништирилади. Тақдимот маросими соат 18:00да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!