Диққат, осиёлик ҳакамлар ишга киришишди

Футбол бўйича Россия майдонларида ўтаётган ЖЧнинг “E” ва “F” гуруҳининг 1-тур ўйинларида қайси ҳакамлар ишлаши маълум бўлди.

Унга кўра эронлик Алиризо Фағони бошилигидаги ҳакамлар бригадаси Германия ҳамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқарадиган бўлишди.

Унга қанотларда ҳамюртлари Ризо Сухандон ҳамда Муҳҳамадризо Мансурилар ёрдамлашади. Тўртинчи ҳакам БААдан – Муҳаммад Ал Ҳаммади, унга ҳамюрти Муҳаммад Муҳаммад кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 17 июн куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!