Диққат қилинг, Надаль ўз тахтига қайтмоқда
Ads

Швейцариялик Роджер Федерер “Мастерс1000” туркумидаги Цинцинатидаги турнирда иштирок эта олмаслиги ма`лум бўлгач, испаниялик Рафаэль Надаль жаҳоннинг биринчи рақамли теннисчи бўлиши маълум бўлди.

Мазкур мусобақада ўтган йили ярим финалга қадар етиб борган Энди Маррей ушбу турнирни жароҳати сабаб, ўтказиб юборадиган бўлди. Шу тариқа, британиялик теннисчи 600 очкодан махрум бўлди.

Айни вақтда “лайв-рейтинг”га кўра, Надаль ҳисобида 7475 очко мавжуд. Маррей эса 7150 балл тўплаган бўлса, Федерер ундан 5 очко кам жамғарган.

Шу тариқа, испаниялик ракетка устаси 21 августда эълон қилинадиган янги рейтингда етакчиликни қўлга оладиган бўлди.

Надаль сўнгги бор 2014 йилнинг 6 июл санасида АТP рейтингида 1-ўринни олган эди.