Диёр Имомхўжаев: Агар лозим кўрилса,

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев интернетда тарқалган мақола юзасидан ижтимоий тармоқларидаги ўзининг саҳифасидан фикрларини билдириб ўтди.

- Аввал ҳам айтгандим, келаси йилдан бошлаб регламентда 1 та ўзгариш аниқ бўлади: яъни, бир жамоа бошқа бир жамоага максимум 2 нафар футболчини ижарага бериши мумкин, ундан кўпи эмас.

Бундан ташқари, ОАВ ёрдами ҳам ПФЛ учун керак. Муаллиф санаб ўтган "Навбаҳор" — "Металлург" ўйинидаги сариқ карточкалар яна бир марта ўрганиб чиқилади. Агар лозим кўрилса, "Металлург" футболчиларига ҳам худди "Навбаҳор" вакилларига қўлланилгандек жарима қўлланилади (ҳечдан кўра кеч).

"Металлург" мураббийи билан боғлиқ масала эса клубнинг иши. Агар келишилганлик ёки тотализатор масаласи 100 фоиз исботлаб берилса, у бутунлай футболдан четлаштирилади. Бироқ келтирилган фактларнинг ўзиёқ ғурури бор ҳар қандай клубни уялтириши ва клуб раҳбарияти мазкур иш юзасидан баёнот бериши, чора кўриши керак. "Металлург" шаъни ҳақида гап бормоқда ("Навбаҳор" қилди масалан бундай ишни), - дея ёзади Диёр Имомхўжаев.