Диёр Имомхўжаев: Футболни ривожлантириш учун болалар футболини ислоҳ қилишимиз керак

Анжуманда Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров, ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев, ЎФА Футболни ривожлантириш департаменти бошлиғи Онгар Жалимов, Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори  Маъмур Саидқосимов, Мураббийлик таълими департаменти бошлиғи Шавкат Имамов ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Жумладан ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев қуйидагиларни айтиб ўтди.

“Футболни ривожлантириш учун болалар футболини ислоҳ қилишимиз керак. Энг катта муаммо бу ёшни кичрайтириш билан боғлиқ. Биз бунга қарши ҳуқуқ тартибот органлари билан биргаликда кураш олиб боришни режалаштиряпмиз.

Болалар футболи учун ФИФА томонидан ишлаб чиқилган аниқ тизим бор. Яъни, профессионал футболчи клубини алмаштирган тақдирда, уни болаликдан тарбиялаган мураббийга ҳар сафарги трансфердан улуш бўлади. Бизда бу тизим йиллар давомида ишламай келмоқда. Мақсадимиз – бу тизимни ўзбек футболига ҳам тадбиқ этиш.

Ҳозир мураббий шогирдининг ёшини кичрайтириб, бирор мусобақада ғолиб чиқишдан манфаатдор. У профессионал футболда қай даражада ўйнаб кетиши эса иккинчи даражали. Агар ФИФА тизимини йўлга қўя олсак, мураббий шогирдини ёшини кичрайтиришдан эмас, балки уни профессионал футболчи қилиб тарбиялашни кўпроқ ўйлайди”, - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kuperlox
07/03/2019 13:48
Диер , шу комментарий ни укийсиз: бизда хозирги ахволда футбол ривожланишига ишонасизми ? факат номи улуг , супраси куруг кариялар нима керак??? тажриба деб бахона килишади, Марат тажрибали ,Илхом еш бола, осие кубогида курдик Маратжонни... Бизда хам 18-19 ешли талантлар бордир... хали вакт бор жч-2022 га , саралашдан топайлик келажак футболчиларини... Аввал тугриси осиеда 5 терма жамоа Эдик, бу йилги осие кубогидан кейин 12 уринда курдим, бу хеч кимни ташвишга солмаяптими ? (оддий мухлис)
Dastan Uteuliev
06/03/2019 23:11
Бизнинг футболчилар европанинг футболини курармикан узи
Dastan Uteuliev
06/03/2019 23:09
Футболчилардан югуришга нормативхам олинсин. Уйнай олмаса хам югурип билсин
Dastan Uteuliev
06/03/2019 23:07
Диер маладес. Термадаги еши уткан чолларини хам к..га бир теп надел килди, тошбакадай югурип