Дмитрий Медведев: Россия Хорватияга қарши энг яхши ўйинини кўрсатди
Ads

Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев Россия терма жамоасининг Хорватиядан учраган мағлубиятидан сўнг жамоа кийиниш хонасига ташриф буюрган.

- Ажойиб ўйин кўрсатганларингиз учун мен сизлардан миннатдорман. Ушбу учрашувдан ажойиб таъсуротларга эга бўлдим. Ўйлашимча, сиз кўплаб мухлисларга яхши кайфият бағишладингиз.

Шуни айтишим жоизки, бундай юқори натижага эришишингиз бизнинг футболни юқори даражага кўтаради. Терма жамоа ўйинларини майдондан ва уйдан тўғридан-тўғри томоша қилган мухлислар номидан сизларга яна бир маротаба миннатдорчилигимни билдираман. Биласизми, бугунги учрашув Россиянинг энг яхши ўтқазган баҳси десам адашмаган бўламан, - деди Медведев.