Доминика Цибулкова: Мен ҳомиладор эмасман
Ads

Словакиялик теннисчи Доминика Цибулкова айни дамда дугонаси билан ўзи ҳақидаги китобни ёзаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Дўстлар сизларга шуни маълум қилмоқчиманки, мен узоқ вақтдан бери китоб ёзмоқдаман. Агар сизлар менинг теннисдаги вақтим ўтди дейишимни кутаётган бўлсанглар афсуски бу сўзларни эшита олмайсизлар. Мен ҳомиладор ҳам эмасман шу сабабли фаолиятимни тугатмайман.

Бироқ мен китоб устида дугонам Андреа Коддингтон билан ишламоқдаман. Бу китоб, менинг теннисга бўлган муҳаббатим, ундаги ҳато ва камчиликлар, ғалаба нашидаси, оилам, дўстларим ва севгилим ҳақида бўлади", – дейди Доминика