Донна ҳоним Каролин Гарсияда кучли экан
Ads

Хорватиялик Донна Векич Японияда ўтаётган "Toray Pan Pacific Open" чорак финалидан муваффақиятли ўтди.

Донна Токио шаҳрида ўтаётган мусобақанинг 1/4 финал босқичида франциялик Каролин Гарсияни 6:3, 6:4 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Донна Векич нуфузли турнирнинг ярим финалида чехиялик Каролина Плишковага қарши кортга чиқада.