Донна Векич финал остонасида қоқилди
Ads

Мексиканинг Акапулько шаҳрида ўтаётган "Mexicano Telcel presentado por HSBC" мусобақасида ярим финал учрашувлари ўтказилмоқда.

Соврин жамғармаси 250,000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнирнинг 1/2 финал босқичида хитойлик Яфань Ван ва хорватиялик Донна Векич ўзаро куч синашди.

Яфань ушбу учрашувда рақибини 2:6, 6:3, 6:1 ҳисобида енгиб, сўнгги ҳал қилувчи финал босқичига йўл олди.