Доннарумма “Милан”да қолиши мумкин, чунки...
Ads

"Милан" клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яна бир мавсум жамоасида қолиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “россонерилар” 19 ёшли италиялик посбонни 70 млн евродан камига сотишмоқчи эмас. Ўз навбатида Доннаруммага қизиқиш билдираётган ҳеч бир клуб ушбу трансфер учун бунча маблағ сарфламоқчи эмас.

Маълумот учун, Доннарумма якунланган мавсум “Милан” сафида жами53та учрашувда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 55та тўп олиб чиқди.