Донован АҚШ футбол федерацияси президенти бўлиши мумкин

АҚШ терма жамоаси собиқ етакчиси Лэндон Донован мамлакат футбол федерацияси президентлиги учун сайловларда ўз номзоди билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатди.

Айтиш лозимки, сайлов жорий йилнинг 10 декабрь куни Орландо шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳозирча бу борада 2та номзод номи маълум. Улардан бири адвокат Стив Ганс бўлса, иккинчиси  бизнесмен Пол Лапойнтдир. Федерациянинг амалдаги президенти Сунил Гулати эса ҳозирча ўзининг истеъфоси ҳақида расман эълон қилганича йўқ.

Маълумот учун, Донован АҚШ футболи тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида жами 57та гол мавжуд. У айни дамда телевиденияда фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари Сан-Диегода футбол жамоаси тузишни ҳам режалаштирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!