Достон Турсунов: Ғалабаларда мухлисларнинг ўрни катта
Ads

Ортда қолган беллашувларда фарғоналиклар кетма-кет ғалабаларни қайд этиб, ўз мухлисларини хушнуд этишмоқда. Куни кеча жамоанинг маҳоратли ҳимоячиларидан бири Достонбек Турсунов клуб матбуот хизматига интервью бериб ўтди.

"Жамоамиз ғалабаларидан хурсандмиз. Албатта қўлга киритилаётган натижаларда жамоа ишқибозларининг ўрни катта бўлмоқда. Очиғи, беллашув чоғида мухлисларнинг далдаси бизга катта куч бағишлайди.

“Насаф”га қарши ўйинда иккинчи босқичдаги энг муҳим ғалабалардан бирини қўлга киритдик. Мураббийларнинг йўлга қўйган тўғри тактикалари эвазига рақибни мағлуб этишнинг уддасидан чиқдик деб ўйлайман. Оғир беллашув бўлди.

Олдинда Жиззахда кечадиган яна бир муҳим учрашув кутмоқда. “Сўғдиёна” футболчилари билан ўйин ҳам осон ўтмаслиги аниқ. Ҳозирги вақтда бизни фақатгина ғалаба қониқтиради. Майдонга чиқиб, боримизни бериб жамоамиз учун керакли натижаларга эришиш учун кураш олиб борамиз. Мухлислардан эса бизларни янада қўллаб-қувватлашда давом этишларини сўраган бўлардим" – дейди Достонбек Турсунов

Минбар

Барча блоглар