Достон Турсуновнинг япон клубидаги дебюти омадсиз чиқди
Ads

Ҳамюртимиз Достонбек Турсунов фаолият олиб борадиган "Ренофа Ямагучи" жамоаси ўз майдонида "Кашива Рейсол"ни қабул қилди.

Мазкур учрашувда Турсуновнинг жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Достонбек мазкур беллашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

"Ренофа Ямагучи" ўзининг навбатдаги ўйинини 2 март куни "Вентфоред Кофу"га қарши ўтказади.

Япония J2 лигаси. 1-тур

"Ренофа Ямагучи" - "Кашива Рейсол" 1:2.