Достонбек Ҳамдамов “Анжи”да нечанчи рақамда ўйнайди?

Илгарироқ, ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов Россиянинг “Анжи” жамоаси билан бир ярим йиллик шартнома имзолагани борасида хабар берган эдик.

Осиё чемпиони саналадиган Ҳамдамов янги жамоаси сафида 7-рақамда тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, Ҳамдамов 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган.

2014-2018 йиллар оралиғида “қалдирғочлар” сафида  82 баҳсда майдонга тушиб, 33 та гол киритишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!