Дракслер Ла Лига гранди сафига ўтишга яқин турибди
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер янги мавсумни Испания Ла Лигасида бошлаши мумкин.

Diario de Sevilla нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли германиялик футболчини “Севилья” клуби ўз сафига чорламоқда.

Айтиш лозимки, Дракслернинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Лекин, у ПСЖда етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани сабаб жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Дракслер ўтган мавсум Франция чемпионатида ПСЖ сафида жами 30та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.