Дуглас Коста рақибига тупургани учун узр сўради
Ads

Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда 28 ёшли футболчи рақиб жамоа футболчиси Федерико Де Франческонинг юзига қарата тупурган эди. Учрашув бош ҳаками - Даниэле Киффи эса видеотакрорлардан сўнг бразилиялик футболчини майдондан четлатган эди.

"Барча "Ювентус" мухлисларидан бугунги қилиқларим учун узр сўрайман. Шунингдек, ҳар қандай вазиятда менинг ёнимда турган шерикларимдан ҳам бу борада узр сўраб қоламан. 

Ёмон ҳодиса бўлди ва бунинг учун барчадан кечирим сўрайман", - деди Коста.