Душанбедан дараклар. Бангладеш мағлуб этилган ўйиндан махсус видеолавҳа

Ҳисор: Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи доирасида 4 тур баҳсида Бангладеш вакиллари билан куч синашди.

Кутилмаганда рақиблар ўйинни фаоллик билан бошлади. Ўйиндаги дастлабки хавфли вазият ҳам улар томонидан содир этилди. Умиджон Эргашов ушбу вазиятда қийинчиликсиз дарвоза томон йўлланган зарбани тўхтатиб қолди.

Дастлабки икки турда рақибларини осонликча мағлуб эта олган ёшларимиз ушбу учрашувда қийинчиликка дуч келишди.

Ўз жарима майдонига қамалиб олган бангладешликлар 90 дақиқа фақат ҳимояда ҳаракат қилишди.

Бироқ учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда Бангладеш футболчиси Муҳаммад Аттикуззамон ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Натижада ҳамюртларимиз 1 0 ҳисобида зафар қучишди.

Қуйида Ўзбекистон - Бангладеш ўйинидан тайёрланган махсус видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!