Душанбедан дараклар. Бу сафар ёшларимиз малдивликларни "янчиб" ташлади

Душанбе: Ўзбекистон терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичи 3 турида Малдив ороллари вакилларига қарши майдонга тушди. Илк дақиқаларданоқ ўйин тизгинини ўз қўлларига олган ҳамюртларимиз рақибларини анчагина шоштириб қўйди. Қулай вазиятлардан бир неча бор фойдалана олмаган ёшларимиз биринчи бўлиб ўрталарида ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.

Ўйиннинг 22 дақиқасуда жарима майдонига моҳирона ташлаб берилган тўпни эггаллаб олган Ислом Кенжабоев рақиб дарвозасини ишғол этди. 37 дақиқага келиб Александр Мочинов шогирдлари ҳисобдаги устунликни иккитага оширди. Чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирган Ислом Кенжабоевнинг ўткир бурчак остида берган зарбаси голга айланди.

Иккинчи бўлим аввалида Дилшод Саидов Мальдив Ороллари терма жамоаси дарвозасини нишонга олди. 60 дақиқага келиб Ислом Кенжабоевнинг дубли ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди.

Ушбу голлардан сўнг ҳам ёшларимиз тўхтаб қўлишмади ва яна 2 бор рақиб дарвозасига тўп киритишди.

Ўзбекистон 6 - 0 Малдив Ороллари

Голлар: А.Жумақулов 22, И.Кенжабоев 37, 60, Д.Саидов 46, Б.Асқаров 65, Ж.Раҳимов, 71. 

Ўзбекистон U-19: Жавоҳир Қиличев, Жасур Эрмаматов, Жасур Раҳимов, Дилшод Саидов (Ш.Абдураҳмонов, 73), Суҳроб Иззатов, Бобуржон Асқаров, Ислом Кенжабоев (А.Холмуҳаммедов, 70), Иброҳим Йўлдошев, Ҳасан Йўлдошев, Акмал Мозговой (Р.Йўлдошев, 46), Аббос Жумақулов, .

Мальдив ороллари U-19: Аҳмад Самаҳ Али, Ишақ Рашид, Аъзам Абдулла, Муҳаммад Жайлам, Мусанниф Муҳаммад, Муҳаммад Яздан Ҳусайн, Нишам Муҳаммад Рашид, Аҳмад Талал, Ҳайшам Ҳассан, Муҳаммад Саҳил, Али Шамал Абдулла.

Ёқубжон Сохибов
Душанбе, Тожикистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!