Дзюдо: Диёр Ўрозбоев Осиё ўйинлари ғолиби

Осиё ўйинларининг бугунги кунги баҳслари қизғин давом этмоқда.

Кун дастуридан ўрин олган дзюло баҳсларининг -60 кг вазн тоифасидаги финал босқичида ҳамюртимиз Диёр Ўрозбоев япониялик Тору Шишимега қарши татамига кўтарилди. 

Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Шу билан терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар сони 10 та олтин, 15 та кумуш ва 14 та бронза - 39 тага етди.