Дзюдочиларимиз голландиялик рақибларига қарши баҳс олиб боришади

Айни пайтда Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг шахсий беллашувларига якун ясалди. Эртага мусобақанинг сўнгги кун баҳслари бўлиб, унда жамоавий аралаш баҳслар ўтказилади. 

Шахсий биринчиликлар давомида жамоавий беллашувларга ҳам қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи даврадан эркин ўтди ва иккинчи босқичда Голландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ушбу беллашув ғолиби чорак финалга йўл олади. 

Ушбу жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида икки Корея мамлакатлари бирлашган ҳолда иштирок этадиган бўлишди. Терма жамоамиз ушбу минтақа дзюдочилари билан бир гуруҳдан жой олишган ва катта эҳтимолда чорак финалдаги рақибимиз кореяликлар бўлиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!