Дзюдочиларимиз халқаро турнирдан медаллар билан қайтишди
Ads

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича халқаро анъанавий Имомали Раҳмон соврини учун турнири бўлиб ўтди. Унда спортчиларимиз мувафаққиятли иштирок этиб, медаллар билан қайтишди.

Мусобақанинг 60 кг вазн тоифасида Достон Рўзиев терма жамоамиз ҳисобига дастлабки олтин медалларни қўшиб қўйган бўлса, Абдужалил Юсупов (66 кг) ва Достон Мелиев (91 кг) ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шунингдек, 81 кг вазнда Суҳроб Турсунов кумуш медал билан тақдирланди.