Дзюдочимиз ЖЧ ярим финалида!

Хабар берганимиздек, бугун дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кун доирасида энг оғир вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун баҳс олиб бораётган вакилимиз Бекмурод Олтибоев ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Дастлаб Австралия, Бразилия, Қозоғистон вакилларини доғда қолдирган Олтибоев чорак финалда тожикистонлик Темур Раҳимовни мағлуб эта олди. Шу тариқа юртдошимиз кечки дастурда финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган бўлди. Унинг олтин медаль учун курашдаги рақиби озарбайжонлик Ушанги Кокаури бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли спортчимиз яқинда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!