ЕЧЛ 1/2 финал: Бугун
Ads


Хабарингиз бор, кеча “кўҳна қитъа”да Европа чемпионлар лигаси ярим финал баҳсларига старт берилди. Унда азалий рақиблар Мадриднинг “Реал” ҳамда “Атлетико” жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Қизиқарли кечган баҳсда Диего Симеоне шогирдлари Криштиану Роналдуни тўхтатиб қола олмади ва йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Эътиборлиси, барча голларга Роналду муаллифлик қилган.

Бугун эса мусобақанинг иккинчи ярим финал илк учрашувида Франциянинг “Монако” клуби ўз майдонида Туриннинг “Ювентус” жамоасини қабул қилади.

dybala

“Монако” бундан олдинги босқичда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан устун келган бўлса, Массимилиано Аллегри шогирдлари “Барселона” турнирдан чиқиш кетишга мажбур қилган.

ЕЧЛ ярим финал
03.05.2017
"Монако" (Франция) - "Ювентус" (Турин, Италия)

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади. Жавоб баҳси эса 9 май куни Туринда бўлиб ўтади.