ЕЧЛ. "Аякс" плей-офф масаласини ҳал этди

"Олимпик — Спирос Луис" стадионида кечган беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. 68-дақиқада Душан Тадич пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб эса яна сербиялик футболчи ўзини кўрсатди ва амстердамликларга 3 очко келтирди.

Мазкур ғалабадан сўнг "Аякс" ҳисобидаги очколар сони 11 тага етди ва жамоа муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди. АЕК ҳисобида эса бирорта очко мавжуд эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!