ЕЧЛ. "Бенфика"га 5 та гол урган "Бавария" 1/8 финалда

Мюнхендаги "Альянц-Арена"да кечган беллашувда мезбонлар 5:1  ҳисобида зафар қучишди. Роббен (2 та), Левандовски (2 та) ва Риберилар томонидан киритилган голларга лиссабонликлар сафида Жедсон Фернандеш бир бор жавоб қайтара олди холос.

Шу тариқа мюхенликлар ҳисобидаги очколар сони 13 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 11 очкога эга бўлган "Аякс" эса 2-поғонани эгаллаб турибди. "Бенфика" (4 очко) эса Европа лигасида ўйнайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!