ЕЧЛ. Эртанги баҳсларни ким бошқаради?

УEФА эртага ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Манчестер Юнайтед" - "Севилья" ҳамда "Рома" - "Шахтёр" ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Унга кўра, Манчестерда кечадиган ўйинни голландиялик Данни Маккели бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Марио Дикс ва Хессел Стеегестралар ёрдамлашади. Заҳира ҳаками эса Ян де Врисдир.

"Рома" - "Шахтёр" беллашувини эса испаниялик Альберто Ундиано Маленко бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқаради. Қанотлар эса Роберто Алонсо ва Хуан Юстелар ишлашади. Тўртинчи ҳакам Рауль Кабаньеродир.

Маълумот учун, мазкур беллашувлар эртага Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт ола

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!