ЕЧЛ плей-оффида иштирок этувчи барча жамоалар номи аниқ бўлди
Ads

Хабарингиз бор, кеча Европанинг бир қатор шаҳарларида УЕФА Чемпионлар лигаси 2017/18 йилги мавсум гуруҳ босқичида иштирок этиш учун саралашнинг 3-раунди жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг плей-офф учрашувларида иштирок этадиган барча 20та жамоа номи маълум бўлди. Қуйида ушбу жамоалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

«Олимпиакос» (Греция)
«Селтик» (Шотландия)
«Копенгаген» (Дания)
АПОЭЛ (Кипр)
«Марибор» (Словения)
«Карабах» (Озарбайжон)
«Астана» (Козоғистон)
«Риека» (Хорватия)
«Хапоэль БШ» (Исроил)
«Славия» Прага (Чехия)

«Севилья» (Испания)
«Наполи» (Италия)
«Ливерпуль» (Англия)
ЦСКА (Россия)
«Спортинг» (Португалия)
«Стяуа» (Румыния)
«Янг Бойз» (Швейцария)
«Хоффенхайм» (Германия)
«Ницца» (Франция)
«Истанбул Башакшехир» (Туркия)

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларга қуръа ташлаш маъросими эртага бўлиб ўтади. Якуний босқичда ўзаро кураш олиб борадиган жуфтликлар номини эса сайтимиз орқали билиб олишингиз мумкин.