ЕЧЛ.
Ads

Бугун Европа Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувлари давом эттирилади. Озарбайжонда "Қорабоғ" жамоаси ўз майдонида "Атлетико Мадрид" жамоасини қабул қилади. Биз бу учрашувдан онлайн транслация уюштиришни режалаштирганмиз.

21:00 "Қорабоғ" - "Атлетико Мадрид" 0:0 

Стадион "Олимпийский"

Хакам: Рудди Букке (Франция)

"Қорабоғ" :– Шехич, Медведев, Аголи, Садигов, Гусейнов, Ришард, Гараев, Педро Энрике, Мичел, Мадатов, Ндлову.
"Атлетико" – Облак, Врсалько, Годин, Филипе Луис, Хименес, Гайтан, Габи, Сауль, Феррейра Карраско, Гризманн, Гамейро.

Озарбайжондаги стадионда учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. Учрашувдаги жамоалар таркиблари маълум:

 

Яна саноқли дақиқалардан сўнг учрашувга старт берилади.

"Қорабоғ" жамоаси кийиниш хонаси.

Учрашувга старт берилди!

2´ Стадион жўр бўлиб ўз суюклиларини олқишлашмоқда. "Қорабоғ" бахтини хужумдан изламоқда.

9´ "Атлетико" ўйинчилари майдон марказида қисқа паслар орқали тўпни бир-бирларига етказиб беришмоқда. Улар хужумга ўтишга ортиқча шошилишмаяпти.

11´ "Қорабоғ" ўйинчиси Мадатов чап қанотдан жарима майдони ичига кириб борди ва Алмейдага тўпни етказиб берди. Бу ерда Саул пайдо бўлди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

Учрашувнинг 30 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

39' Антуан Гризманнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбаси.

41´ "Қорабоғ"дарвозабони Ибрагим Шехич бугун ишончли тарзда ҳаракат қилмоқда.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳисоб 0:0. 

 

Биринчи бўлим статистикаси.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Тўпга эгалик қилиш бўйича ҳозирча "Қорабоғ" устунликка эга 54-46.

"Атлетико" ўйинчилари Гризманн ва Феррейра-Карасколар бугун яхши ҳаракат филишмоқда. Улар уюштирган хужумларни Шехич бартараф этмоқда.

 65´ Ўзгариш. "Атлетико". Николас Гайтан ўрнига Томас Тейе майдонга туширилди.

69´ Ўзгариш. "Қорабоғ". Энрике ўрнига Гуррье майдонга тушди.

73´ Ўзгариш. "Атлетико". Кевин Гамейро ўрнига Анхель Корреа майдонга туширилди.

75´ Ҳозирча ҳисоб 0:0.

76´ Четлатиш. Ндлову симуляция ишлатгани учун иккинчи огоҳлантиришни олди  ва майдондан чиқиб кетди. "Қорабоғ" энди 10 киши бўлиб "Атлетико"га қарши баҳс олиб боради.

 Учрашувга бош хакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

Учрашув якунланди! "Қорабоғ" Европа Чемпионлар лигасидаги дастлабки очкосини "Атлетико"га қарши учрашувда олди.