ЕЧЛ. "Реал" Мадридда "Шахтёр"ни мағлуб этди

Европа Чемпионлар лигаси "F" гуруҳи доирасидаги "Реал" - "Шахтёр" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган беллашувда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Қироллик клуби"нинг икки голини бразилиялик ҳужумчилар Винисиус Жуниор ва Родрига муаллифлик қилди. Украин клуби киритган тўп эса Александр Зубков номига ёзилди. Қўлга киритилган ғалабадан кейин "қаймоқранглилар" 9 очко билан гуруҳда якка пешқадамга айланиб олган бўлса, "Шахтёр" 4 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни банд этиб турибди. 

  • UEFA ЧЛ "F" гуруҳи
  • 3-тур

Реал Мадрид

  • Родриго 13'
  • Винисиус Жуниор 28'
2 : 1

06/10/2022, 01:00

Шахтер Донецк

  • Александр Зубков 39'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!