ЕЧЛ. ЦСКА киперининг антирекорди якунига етди
Ads

Бугун ЕЧЛ 5-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Россиянинг ЦСКА клуби ўз майдонида Португалиянинг “Бенфика”сини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборлиси, “армиячилар” дарвозабони Игорь Акинфеев ушбу ўйинни “қуруқ” ўтказди. Сўнгги бор Акинфеев  ЕЧЛ доирасида 2006 йил 1 ноябр санасида “Арсенал”га қарши (0:0) баҳсда гол ўтказмаган эди.

Шундан кейин ЕЧЛда ўтказилган кетма-кет 43 та баҳсда Акинфеев ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди ва антирекорд қайд этди.

Ps: Саралаш ўйинлари инобатга олинмаган.