ЕЧЛ учрашуви олдидан
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн бугун ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган “Карабах»га қарши учрашувда майдонга туша олмаслиги мумкин.

Маълум бўлишича, 26 ёшли франциялик футболчи ўйиндан олдин ўтказилган машғулотларда жароҳат олган.

Шунингдек, “Карабах”га қарши ўйинни мушакларидаги оғриқ туфайли Коке ҳам ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, “Карабах” – “Атлетико” учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.