ЕЧЛнинг ҳафта футболчисига номзодлар билан танишинг

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА расмий сайти эса ушбу баҳсларда ўзини ҳар томонлама кўрсатган бир қатор футболчилар рўйхатини эълон қилди. Айтиш лозимки, уларнинг орасида фақатгина биттаси ҳафта футболчиси деган шарафли номга сазовор бўлиши мумкин.

Демак қуйида ушбу номинацияга номзод футболчилар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Лионель Месси («Барселона») – 1 пас + 1 гол, Маркус Рашфорд («Манчестер Юнайтед») –1та гол, Эден Азар («Челси») – 2та гол, Неймар (ПСЖ) – 1 гол, Мухамад Салах («Ливерпуль») – 2та гол + 1та пас, Жен Тосун («Бешиктош») – 2та гол, Квинси Промес ("Спартак") 2та гол + 2та пас ҳамда Криштиану Роналду («Реал») 1та гол.